Milliy markaz (AKIS)

AKIS (Аграр соҳада билим ва инновациялар тизими)
Аграр секторни ривожлантириш мақсадида, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида, Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди.

АКИС – бу Ўзбекистон аграр соҳасида билим ва маълумотларни ишлаб чиқиш, уларни соҳа иштирокчилари орасида кенг жорий этиш орқали, қишлоқ хўжалигида туб бурилиш ясаш, соҳани ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш дегани. Тизим қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан шуғулланадиган барча даражадаги давлат, хусусий ва жамоат ташкилотлари ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашга асосланади.