Yoshlar Akademiyasi

Мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилди.