Республиканинг чекка ҳудудларида “Омбудсман мактаби” тадбирлари ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда
Автор: Пресс-секретарь Омбудсмена
Загружено: 2025-09-10
Просмотров: 41
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Омбудсман мактаби” тадбирларини ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбир доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юборилган мурожаатлар ўрганилиб, ушбу ҳудудлар учун муҳим бўлган масалалар танлаб олинди ва мазкур мавзуларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган очиқ мулоқотларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидан “Гужимли”, “Бердак”, “Абат макан”, “Шахтемир”, “Каракол” ва “Дослык” маҳаллалари, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Килдон”, “Сайилтепа”, “Бешкуви” маҳаллалари ҳамда Каттақўрғон тумани Мўминхўжа маҳалласи ва унга қарашли қишлоқлар, Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги “Чинор”, “Наврўз”, “Бандихон”, “Бектепа”, “Обикор”, “Қудуқсой” ва “Бирдамлик” маҳаллалари, Фарғона тумани Водил қишлоғидан “Қўриқ”, “Боймахалла”, “Гулшан”, “Сойбўйи”, “Юқори Гулшан” ҳамда Чимён қишлоғидан “Тинчлик”, “Беруний”, “Новкент”, “Дилкушо”, “Водил” маҳаллалари, Хоразм вилояти Хива туманидан “Дошёқ”, “Бустан”, “Гулшан”, “Оқ ёп”, “Серчали”, “Ал-Хоразмий” маҳаллалари, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Маҳаллот” ва “Нахшаб” маҳаллаларида яшовчи аҳоли иштирок этди.
https://ombudsman.uz/uz/lists
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: