Отажон Худойшукуров. Лазги. Огахий газали.
Автор: НодирЗамон
Загружено: 2019-02-18
Просмотров: 40861
Отажон Худойшукуровнинг жушиб куйлаган лазгисини эътиборингизга хавола киламиз. Бундай авж билан ашула айтадиган кушикчини эшитмадик халигача.
Мухаммадризо Огахий
Дарди дилим анго дедим,дема они манго деди,
Ким манга ошиқ ўлса ул лозим эрур анго деди.
Юз уза икки наргисинг ваҳ,не бало қаро дедим,
Кўнглунгу жонинг олғувчи икки қаро бало деди.
Лабларинг оғзума етур жон топайин анго дедим.
Лаъли табассум айлабон йўқму ўлим санго деди.
Ҳуснингга айлайин назар ман сори бир қара дедим,
Ёшурибон юзин кет,эй масхара,беҳаё деди.
Бўса лаби савоб учун айла манга ато дедим,
Қошу қапоғини читиб қўй бу сўзинг хато дедим.
Ваҳ, недин эркон этмогунг ҳеч вафо манго дедим,
Зоҳир ўлубдурур қачон ҳусн элидин вафо деди.
Хаста кўнгулга қилғосан мунча недин жафо дедим,
Дема жафо ани сенинг дардингадур даво деди.
Огаҳий комини недин айламагунг раво дедим,
Ком топарму жони ул қилмоғуча фидо деди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: