ТEЛEФОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИНИ ТИНГЛАШГА ҚЎЙИБ БУ ХАТОЛАРНИ ҚИЛМАНГ! САВОБ ЭМАС ЗАРАР КЎРАСИЗ!
Автор: Muslima Soliha
Загружено: 2022-03-05
Просмотров: 205343
MUSLIMA SOLIHA -
⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________
Қуръонни қўйиб беэътибор бўлиб юриш
Ассалому алайкум! Мен талабаман ва ҳозирги кунда ижарада яшайман. Мен бирга яшайдиган қиз хонага Қуръонни аудио вариянтини паст тушинишга ҳам қийин бўлган овозда қўйиб қўйиб, ўзи кўчага чиқиб кетади, уйдалигида Қуръон янграётганида телефонда гаплашади, мусиқа тинглайди, биз билан гаплашиб ўтиради. Мен бундай қилишингиз тўғрими, сураларни ўзингиз эшитмасангиз, беҳурматлик бўлмаябдими, суралар орасида сажда қилиниши керак бўлган жойлар бўлиши мумкин десам, қайси уйда 1 кунда Қуръон бир марта айтилса, хатм қилганлик савоби берилади деди. Шунинг учун мен сизлардан сўрашга қарор қилдим, чунки биз ҳам Қуръон янграб турган бир вақтда телефонда гаплашишга, дарс тайёрлаш шерикларимиз билан гаплашиш ва шунга ўхшаш ишлар қилишга мажбур бўламиз. Биз бундай қилиб Қуръонни беҳурмат қилиб қўймаябмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша қиз нотўғри айтибди. Қўйиб қўйиш эмас, эшитиш муҳим. Валлоҳу аълам!
* *
Қуръон қироатини тинглаш
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайхимиз.Ҳар куни эрталаблари уйғонгандан кейин, Қуръон қироати ёзилган дискни қўйиб қўяман ва уйдагилар ўз ишлари билан машғул бўламиз, шунақа қилиб уйда адашмасам 2-3 марта Қуръон қироати хатм бўлди. Ва машинада ҳам гангур гунгур радио эшитмасдан Қуръон қўйиб қўяман, аммо фикрим албатта бўлинмасдан йўлда бўлади. Яъни, шундай ҳолларга йўл қўйиб бериб хато қиляпманми ёки йўқми билмокчи эдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Асосий шарт Аллоҳнинг каломи эътиборсиз қолмасин ва беҳурмат бўлмасин.
* *
Қуръон тиловатини доимий равишда (аудио орқали) эшитиш
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳнинг фазли ила яқинда фарзандлик бўлдим. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим шундан иборатки, фарзандимга доимий равишда (ҳар куни эрталабдан кечгача ёки куннинг асосий қисми мобайнида) Қуръони Карим тиловатини магнитафон ёки шу каби техник воситалар орқали қўйиб қўйсам бўладими? Ва мана шу ҳолатда ўзим бошқа иш билан машғул бўлсам Қуръонга нисбатан беҳурматлик қилган бўлмайманми? Жавобингиз учун раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бошқа иш Қуръони Каримни тинглашга халақит бермаслиги шарт.
* *
Уйқуга ётишдан олдин Қуръон тиловатини эшитиб ухлаш ҳақида
Ёшлигимиздан онамлар Қуръон ўқиб ётишга одатлантирганлар. Алҳамдулиллаҳ, ўзимни ҳам Қуръон илмидан хабарим бор. Ал афасий нинг – “Руқия” ни тиловат қиганларини телефонимда қўйиб эшитиб ухлар эдим. Сизнинг “Ётиб Қуръон тиловатини эшитиш жоиз эмас” деган жовобингизни ўқидим. Саволим: Ётишдан олдин ўзимга дам солиб бўлиб, кейин Руқияни эшитиб ухлаганим яхшими ёки дам солганимни ўзи кифоями ? Умуман ётишдан олдин Қуръон тиловатини эшитиб ухлаш мумкинми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мумкин. Аммо Қуръони Карим ҳурмтидан ўтириб эшитиб, кейин ухлаш керак.
МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом дини
Rajab oyi, Rajab oyi duosi

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: