Бурун синиши.
Автор: Dr Butaev
Загружено: 2020-07-19
Просмотров: 38475
Бурун синиши.
Ассалому алайкум ушбу телефон рақамим +99897-702-52-85 рақамга қунғироқ қилиб, ёки телеграммга ёзиб маслахатга келинг. Беморларни Тошкент Тиббиёт Академияси куп тармоқли клиникаси филиали (Эски ТашМИ) адресс Тошкент шахар Яшнообод тумани Махтумқули кучаси 103 да қабул қиламан. Қабул вақтим 9-00 дан 12 гача. Ёдингиздан чиқмасин онлайн маслахат юзма юз маслахатни ўрнини боса олмайди. Шунинг учун онлайн маслахат бермайман
1. Бурун жойлашиши хақида умумий маълумот
Бурун юзимизнинг марказий қисмида жойлашган булиб, юзнинг бошқа қисмларига қараганда сал буртиброқ туради. Бу бежизга эмас албатта. Юз сохасида травма булганда бурун биринчи булиб ташқи томондан келаётган кучни қабул қилиб олади. Шу билан юзнинг бошка аъзоларини куз, оғиз бушлиғи, бош мияни кучли трамадан химоя қилади. Шунинг учун юз қисмидаги травмалар ичида энг куп учрайдигани бурун травмаларидир. Демак ушбу ведиода бурун травмалари хакида гаплашамиз.
2. Бурун анатомияси
Бурун ташқи бурун ва бурун бушлиғидан иборат. Ташки бурун суяк ва тогайдан иборат. Суяк қисми қаттиқ, тогай қисми юмшоқ булади. (расм) Бурун бушлиги бурун тусиги оркали иккига булиниб туради.(расм)
3. Бурун синиши нима?
Бурун суякларининг травма натижасида синиши бурун суяклари синиши дейилади. Бунда 2 та холат юз беради. 1 дан бурун юзнинг марказий кисмида жойлашгани учун юзга алохида хусн бериб туради. Травма натижасида бурун деформацияга учраши мумкин яни унг ёки чап томонга кетиши, пачоқланиши ва хк.мумкин. 2 дан буруннинг вазифалари бузилади. Яни нафас олиш, хид билиш функцияси бузилади. Бурун синиши очиқ ёки ёпиқ синиши мумкин. Очиқ синишда тери бутунлиги бузилади, ёпиқ синишда йуқ. Бурун синишида суяк синиқлари қузғалиши билан ёки қузғалишисиз булиши мумкин.
4. Белгилари
1. Бурун ташқи томонида шиш, терисида қизариш, ташки бурун деформация(қийшайиши) юзага келиши мумкин.
2. Бурун қонаши. Бурун конаши травма вактида кучли қон кетиши булиши мумкин. Кейинги кунлар оз-оз келиб туради.
3. Бурун битиши ,хид билиш камайиши
4. Бурундан ажралма келиши
5. Бурун суякларини қичирлаши(крепитация белгиси)
6. Асоратлари
• Бурун травмаси натижасида ташки бурун шакли узгариб қолиши мумкин. Яни унг ва чап томонга кийшайиши, чукиб колиши мумкин.
• Бурун тусиги кийшайиши мумкин. Нафас олиш кийинлигига олиб келиши мумкин
• Бурун тусиги гематомаси
• Бурун тусиги абсцесси ривожланиши
7. Даволаш
Биринчи ёрдам бурундан кон кетишини тухтатиш. Унинг учун буран қанотлари бурун тусигига кисилади. Пешонага ва бурунга муз куйилиши мн. Олдинга эгилиб турилади.
Бурун синиб қийшайганда бурунни узи узи тугирлаш, ёки медицинадан хабари йук кишиларни амалга ошириши мумкин эмас. Бунда кон кетиши кучайиши мумкин.
Бурун синиб силжиганда бурун суяклари репозицияси амалга оширилади. Яни бурун синиб силжиган суяклари жойига қуйилади. Бу асосан травмадан 4-5 кун утгандан кейин шишлар бир оз қайтгандан кейин амалга оширилади.
Бурун тусиги кийшайганда септопластика амалиёти утказилади.
Агар беморда бурун тусиги гематомаси вужудга келаган булса гематома очилади.
Агар беморда бурун суяклари бир неча йил олдин синиб силжиган булса ва ташқи бурунда деформация қолиб кетган булса, ринопластика жаррохлик амалиёти бажарилади. Бу операция ёрдамида нафақат ташқи бурун деформацияси балки бурундан нафас олиш хам тикланади.
Doktor Azizbek Butaev.
https://t.me/drbutaev
☎️ +998977025285
Youtube: https://clck.ru/N9RpK
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: