Ginnes rekord Jansiliw Tatlimuratova
Автор: ҚР Туризм басқармасы
Загружено: 2021-08-20
Просмотров: 563794
Жанысыў Татлымуратова бутунжаҳон Гиннес рекордини янгиламоқда
Нукус Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси, 13 ёшли Тахтакўпирлик спортчи қизимиз Жансылыў Татлымуратова жорий йилнинг 12-август куни махсус темир ускунада тишида узоқ вақт тура олиш бўйича Гиннес рекордини янгилади. Тегишли халқаро ташкилотга рекордни ўрнатиш бўйича олдин онлайн ариза топширилган бўлиб кейинги босқичда ушбу рекорд ўрнатилганлигини тасдиқловчи видео материаллар юборилмоқда.
Маълумот сифатида, Жансылыў Татлымуратова 2,5 ёшидан бошлаб спортнинг гимнастика тури билан шуғулланиб бошлаган. Кейинчалик, Тахтакўпир тумани болалар спорт мактабида гимнастика сирларини ўрганиб, мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб бошлаган. Жансылыў шу кунгача бир қатор республика ва халқаро мусобақа ва кўрик танловларда иштирок этиб келмоқда. Хусусан, 2017 ва 2018-йиллари “Спорт” телеканали томонидан ташкиллаштирилган “REKORD.UZ” лойиҳасида иштирок,фахрли 1-ўринни эгаллади, 2019-йил “ZOR TV” телеканалининг “INDIGO” лойиҳаси, шу билан бирга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан ёш талант эгалари иштирокида Марказий Осиё “Central Asia's Got Talent” лойиҳасида иштирок этиб томошабинларни ҳайратда қолдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармасининг ахборот хизмати
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: