Иллатнинг илдизи қаерда? МАҚОЛА ШАРҲИ 1-СОН
Автор: Mash'al ijtimoiy-siyosiy gazetasi
Загружено: 2025-08-11
Просмотров: 48
Мақола муаллифи:
Сайёра Рихсиева
Монтажчи ва шарҳловчи:
Жонибек Облоқулов
Қовун қовундан ранг олади... Сўнгги йилларда миллий қадриятларимиз тикланиб, ўзлигимизнинг қадду басти юксалаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Миллий либосларимизни нафақат халқимиз, ҳатто, чет элликлар ҳам қадрлаб, каттакатта йиғинларда кийиб юришибди. Ўзбек дўпписи дунёнинг турли бурчакларида ҳам қадрланиши қалбимизни қувонч ва ғурурга тўлдиради. Айниқса, ҳафтанинг ҳар жумаси миллий либослар куни сифатида ўтказилаётгани, ҳар бир муассаса ёки ташкилотда миллий либосдаги ходимлар хизмат кўрсатаётгани нақадар фараҳли. Миллий қадриятларимизнинг тараннумини эшитиб, юракларимиз кўксимизга сиғмай кетади. Бироқ... Санъатсевар халқимиз ҳаётини санъатсиз тасаввур этолмайди. Баски, шу соҳа вакилларини қаерда кўрса, бошига кўтаради. Айниқса, тўйларида хизмат ҳақини олдиндан тўлаб қўйишса-да, қайта-қайта раҳмат айтиб кузатишади. Бундан ташқари, тўйлардаги бирровчи артистлар қистир-қистирларда тушган пулларни ҳам тортинмай санаб олишади. Ёшларимиз эса уларга ҳавасда тақлид қилаверишади. Ҳамма гап мана шунда... Тўғри, тақлид қилса арзийдиган санъаткорларимиз кўп. Уларнинг юриш-туриши, кийиниши, муомаласи миллатимиз шаънини кўтарса кўтарадики, асло гард юқтирмайди. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган хонандаю актрисалар ҳам борки, уларнинг миллий қадриятларимизга ёт кўринишлари, қилиқларидан қалбинг нафақат ранжийди, балки ларзага тушади
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: