Каримовнинг сузини икки килган мулозим вафот этди
Автор: Ana Xalos
Загружено: 2025-09-28
Просмотров: 14546
Сотрудничество - Telegram: https://t.me/Anaxolosrobot
#Каримовнинг сузини икки килган мулозим #вафот #этди
Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирининг матбуот котиби Шуҳрат Суюнов хабар берди.
Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган. У қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари соҳасида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшган.
Жўрабековнинг номи Ўзбекистон сиёсий доираларида алоҳида ҳурмат билган тилга олинади. 1990 йилларда давлат агросаноатини бошқарган, 1994-1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2000-2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Ҳукумат раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган Жўрабеков мамлакатда энг оғир ўтиш даврларида турли топшириқларни бажаришда жонбозлик кўрсатган. Ҳатто, ҳаётини хавф остига қўйган. У Биринчи Президент Ислом Каримовнинг сўзини икки қилганлардан бири саналади.
Марҳум ўз хотираларида Ислом Каримов унга Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи кўприкни портлатиб юборишни буюргани, бироқ у буни амалга оширмай, икки халқ ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолганини айтган
Жўрабеков 9–11 чақириқларда Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати бўлган. У “Буюк хизматлари учун”, “Дўстлик” орденлари, шунингдек, Тожикистон ва собиқ иттифоқнинг бир қатор юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: