Миробод тумани ҳокими боқувчисини йўқотган аёлга янги хонадон калитини топширди
Автор: MIROBOD TUMANI HOKIMLIGI
Загружено: 2024-10-15
Просмотров: 355
Миробод туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан бугун, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов сектор раҳбарлари билан биргаликда “Аёллар дафтари”нинг 5-тоифасига киритилган Сурайё Тўхтамишевага Янгиҳаёт туманида жойлашган замонавий турар-жой мажмуасидан бир хонали хонадон калитини топширди.
Сурайё Тўхтамишева Миробод тумани “Билимдон” маҳалласида истиқомат қилиб келган. Боқувчисини йўқотганлиги оқибатида оғир шароитда ҳаёт кечирган, 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Кичик фарзандининг жисмоний имконияти чекланган.
Ҳоким хонадон калитини топширар экан, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, Юртбошимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизими орқали хотин-қизларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш, уларга жамиятда ўз ўрнини топишларида берилаётган кўмаклар ҳақида тўхталди.
Анвар Сайфутдинов сўзи якунида фуқарони самимий табриклаб, янги уйда бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йилнинг январ-феврал ойларида туманда 30 ёшдан юқори барча хотин-қизлар хатловдан ўтказилган эди. Сўровномалар асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичининг 5-тоифасига ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, уй-жойга муҳтож бўлган 4та оила ҳисобга олинган.
Хонадонлар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Варилар Маҳкамасининг 145-сонли “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори асосида топширилди.
Илгарироқ, Миробод тумани ҳокими ва прокурори томонидан оғир шароитда қолган “Фитрат” маҳалласида яшаган Феруза Далабайева, “Файзиобод” маҳалласида истиқомат қилган Галина Краснова ҳамда “Иноқобод” маҳалласида яшаган Нурзия Каримоваларга янги хонадон калитлари топширилан эди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: