ДАРСДА ПАЛЬТО КИЙГАН ЎҚУВЧИЛАР
Автор: Mushtum Jurnali
Загружено: 2025-12-09
Просмотров: 5759
Фельетон
Мана, декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги ҳам якунланай деб қолди. Юртимизга қировли кунлар кириб келди. Мактабларда иссиқлик тизмлари ҳам ишга тушурилди. Асосан, мактабларда ёнилғи сифатида кўмирдан фойдаланишади. Лекин, баъзи мактабларга берилган кўмир сифати жуда ёмонлиги сабабли бир, икки кунлаб совуқда ўтирган ўқувчилар ҳам талайгина.
"Муштум" журнали мухбирлари Андижон вилоятида жойлашган бир нечта мактабларда бўлиб, болалар қандай ҳолатда дарс ўтаётгани, ёруғлик ва иссиқлик тизимлари қандай ишлаётгани бўйича суриштирув ўтказди.
Шаҳрихон туманида жойлашган 54-мактабдаги муаммо ўрганиш давомида ҳал бўлди ҳисоб. Лекин Балиқчидаги 19-мактаб, Бўстон туманидаги 20-мактаблардаги икки муаммони масъуллар ўз назоратига олиб, амалий ечим қилиши керак. Йўқса, болаларнинг совуқ ва қоронғуда билим олишлари қийналишади.
Таҳририят Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан расмий муносабат кутиб қолади.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: