“ПАХТА ТEРИБ, УМРАГА БОРМОҚЧИМАН“
Автор: Mushtum Jurnali
Загружено: 2025-09-17
Просмотров: 16622
Ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Тўлғоной ая Қўчқорава Андижоннинг Бўстон туманида яшайдилар. Бекордан худо безор деб уйларига яқин пахта даласида пахта терадилар. Ёшлар билан басма-бас ишлаб, ҳар куни 150 килограм хирмон йиғадилар.
Пахтазорда шерикларини зериктирмаслик учун қўшиқлар айтиб берадилар.
Тўлғоной ая Умра зиёратига бориш учун кўпдан нафақа пулларини йиғаётган эканлар. “Насиб қилган бўлса, чолим иккимиз борамиз. Сафарга етмаётган озгина қисмини пахта териб, тўплашни аҳд қилдим.” – дейди онахон.
Онахоннинг ниятлари амалга ошиши учун дуо қилиб қолдик.
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Муштум»нинг махсус мухбири
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: