🌿Юқори Чирчиқ туманида “Ҳар бир кун — бу имконият, ҳар бир кун — бу келажак учун пойдевор” семинар
Автор: O'zbekiston fermerlari kengashi
Загружено: 2025-11-23
Просмотров: 56
Ўзбекистон фермерлар кенгаши томонидан жойларда ўтказилаётган - боғ ва токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланишга қаратилган семинарлардан бири Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритаётган “Боғбон Шукурулло боғи” фермер хўжалиги боғида Тошкент ва Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган соҳага алоқадор идоралар мутахассислари, фермерлар ва экспортёрлар иштирок этди.
Тадбир доирасида Президентимизнинг ПҚ-465-сонли “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда муҳим дастуриламал эканини таъкидланди.
Қарор асосида қатор оралардан фойдаланиш, дала четлари, ирригация ва мелиорация объектлари ҳимоя қатламларида экинларни кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 🌱"Боғ-ток қатор орасига тўқсонбости экинларини экиб, қўшимча даромадга эга бўлинг ҳамда кузги экилган ғалла майдонларини ўз вақтида парваришлаб юқори ҳосилдорликка эришиш" бўйича МУРОЖААТИ (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-fe...) эшиттирилди.
Тўқсонбости екинларини экилиши нафақат фермерлар учун қўшимча даромад, балки мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли экинлар орқали йил давомида бозорда маҳсулот барқарорлиги таъминланади, ички талаб қондирилади ва экспорт учун янги ресурслар яратилади.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: