Ohista Jamshid and DalaHast "Aylona".
Автор: Music Uzbekistan
Загружено: 2021-05-14
Просмотров: 2548
Ohista Jamshid and DalaHast "Aylona".
Music by DalaHast;
lyrics by Eshqobil Shukur;
Vocal: Ohista Jamshid
Guitar: Farkhod Esanov
Flute: Sogayl Safi
Doira: Ziyoviddin Khasanov
Video: Husniddin Ato, Marjona Khidirova, Gulchehra Omon
------------------------------------------
АЙЛОНА
1
Бошим айлонади...
Бошим айлонади, дунё айлона
Айлона-айлона, ай гул, айлона
Шойи чаманларга шайлан сайлона,
Сайлона-сайлона, сайгул сайлона.
“Тилимнинг остида новвотим бордур”,
Дилимнинг остида ҳасратим бордур.
Бошим айлонади, дунё айлона
Бир гумбаз остинда минглаб вайрона.
Бир кўнгил ичинда қанча гулзор бор,
Шу гулзор қастина шунча мозор бор.
2
Бошим айлонади...
Бошим айлонади, дунё айлона.
Айлона фалакни сайл эт сайлона,
Раҳм айла, мурувват айла лайлона,
Тенг ярмим вайрона, ярмим ҳайрона.
“Тилимнинг остида новвотим бордур”,
Дилимнинг остида ҳасратим бордур.
Бошим айлонади, дунё айлона
Бир гумбаз остинда минглаб вайрона.
Бир кўнгил ичинда қанча гулзор бор,
Шу гулзор қастина шунча мозор бор.
Бошим айлонади, дунё айлона,
Ҳасратим, ҳайратим, хайрим ҳайрона.
Муҳаббат гуллатар хоки туробим,
Мулки ризвон этар мулки харобим.
Бошим айлонади...
Бошим айлонади...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: