НАФЛ РЎЗА ТУТИШ УЧУН ҚАЙСИ КУНЛАР АФЗАЛ
Автор: Хидоят Сари
Загружено: 31 мая 2021 г.
Просмотров: 206 344 просмотра
#Хидоят_сари #нафл_рўза
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар.
Мусулмон киши учун Рамазон рўзасидан ташқари янада кўпроқ савоб олиш мақсадида нафл рўзалар тутиб юриш имкони бор.
Мўмин киши қўшимча нафл намозларни ўқиб Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилади, Ҳадиси шарифда айтилишича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ اللَّهَ قَالَ: … وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيْءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيْهِ وَمَا يَزَاالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ فَإِذَا أَحْبَبْتُهُ كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ وَيَدَهُ الَّتِي يَبْطِشُ بِهَا وَرِجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا وَإِنْ سَأَلَنِي لأُعْطِيَنَّهُ وَلَئِنْ اسْتَعَاذَنِي لأُعِيذَنَّهُ… رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта Аллоҳ: “… Бандам унга фарз қилганим (ибодатлар)дан кўра севимлироқ нарса билан Менга яқинлашмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар у мендан сўраса, албатта, бераман. Агар у мендан паноҳ сўраса, албатта, паноҳ бераман”, деди” (Имом Бухорий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Шундай қўшимча ибодатлардан душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш ҳисобланади.
وَعَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ يَتَحَرَّى صَوْمَ الاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)
Нега айнан душанба ва пайшанба кунлари?
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُعْرَضُ الأَعْمَالُ يَوْمَ الاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ فَأُحِبُّ أَنْ يُعْرَضَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: