Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyadan lavha
Автор: TIIAME
Загружено: 2025-04-10
Просмотров: 58
“Markaziy Osiyoda suv diplomatiyasi: barqaror rivojlanish yo‘lida ishonch, muloqot va ko‘p tomonlama hamkorlik” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyadan lavha
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг 90 йиллиги доирасида тадбирлар давом этмоқда.
Бугун университетда “Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев иштирок этди ва сўзга чиқди.
– Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши минтақадаги барча давлатларнинг тенглик, ўзаро тушуниш, шаффофлик ва ҳар бир томон манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган яқин ҳамкорлиги орқали амалга ошиши мумкин. Биз учун сув дипломатияси нафақат долзарб муаммоларни ҳал этиш йўли, балки минтақада тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир, – деди Ш.Хамраев. – Биз бунга тажриба алмашиш, инновацион ечимларни топиш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш платформаси сифатида қараймиз.
Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ушбу жараёнларда фаол иштирок этиш, ўз ташаббусларини илгари суриш ва ҳамкорларнинг таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Биргаликда ҳаракат қилиш орқали нафақат мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиш, балки келажак авлодлар фаровонлиги учун мустаҳкам пойдевор яратиш мумкин.
Халқаро илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, Фридрих Эберт номидаги жамғарма, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда ўндан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд иштирокчилар, жумладан, Марказий Осиёнинг икки йирик дарёси – Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидан фойдаланувчи мамлакатлар вакиллари, Осиё ва Европа давлатларининг ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари экспертлари ва мутахассислари иштирок этди.
Анжуман бугунги кунда Марказий Осиёда яхши амалиётга айланган, кенг кўламли ва самарали минтақавий ҳамкорлик ҳамда инклюзив мулоқотнинг амалий намунаси бўлди.
Концеренция доирасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди ва уларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: