ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНЕРГЕТИКА СИЁСАТИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ, газ электр энергияси, табиий газ истеъмолчилари, узб
Автор: ONGLI HAYOT SARI | ОНГЛИ ҲАЁТ САРИ
Загружено: 2025-12-28
Просмотров: 18585
gaz elektr energiyasi, tabiiy gaz iste’molchilari, uzb
Ўзбекистон ҳукумати 2024-2025 йилларда газ истеъмолини қисқартириш ва аҳолини кўмир ҳамда бошқа ёқилғиларга ўтказиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилди. Расмий риторикада бу чоралар “энергетик хавфсизлик”, “газ танқислигини бартараф этиш” ва “тармоқдаги юкламани камайтириш” деб изоҳланди. Амалда эса бу сиёсат атроф-муҳитнинг кескин ифлосланиши, аҳоли саломатлигининг ёмонлашиши ва давлатнинг масъулиятдан қочиши билан якунланди.
Ҳаво ифлосланиши расман “мавсумий муаммолар” билан асосланди. Лекин реал вазият бошқача. Халқ мулки бўлган табиий газнинг катта қисми Хитой, Россия ва қатор хорижий давлатлар билан тузилган шартномалар асосида экспортга йўналтирилди ёки қазиб олиш камайтирилди. Бу эса ички бозорда сунъий танқисликка олиб келди. Ҳукумат, экспорт шартномаларини бузмаслик учун, газни аҳолидан қисқартирди. Бу билан у ўз мажбуриятларини хорижий кучлар олдида устун, халқ олдида эса иккинчи даражали қилиб қўйди.
Ҳукумат қарорлари ва оғзаки буйруқлари асосида кўмир ва мазутга мажбурий ўтиш оқибатида:
– ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачаларининг кескин ортиши;
– Тошкент, Фарғона водийси ва саноат ҳудудларида “ўта хавфли” даражадаги тутунли ҳавонинг қуюқлашиши;
– болалар, кекса ва юрак-қон томир касаллари бор беморлар учун хавфнинг ошиши юзага келди.
Шу билан бирга, иссиқхоналар ва кичик корхоналар учун газ ёпилиб, улар кўмир ёқишга мажбур бўлди. Бу эса экологик вазиятни янада оғирлаштирди.
Куз ойига келиб, ҳаво ифлосланиши “рекорд” даражага чиққанида, ҳукумат ҳеч қандай хатосини тан олмади. Аксинча, айбни табиатга ёки аҳолига юклади. Гўёки “ёғингарчилик кам бўлгани”, “қуруқ ҳаво тутунни тарқатмай қўйгани” ёки “чиқинди ёқилғилардан фойдаланилгани” сабаб бўлгани айтилди. Ишлар шу даражага етдики, масжидларда “ёғингарчилик учун махсус дуо (истисқо) ва намоз”лар амалга оширилди. Бу орқали ҳукумат ўз сиёсий ва иқтисодий хатоларини “табиий” ва “диний” омиллар ортига яширишга уринаётгани ҳам бор гап. Аммо ҳақиқат шундаки, ифлосланишнинг асосий сабаби – ҳукуматнинг яроқсиз сиёсий қарорлари ва олиб бораётган нотўғри энергетика сиёсатидир. Мазкур қарорлар ва энергетика сиёсатидаги инқирозни сиёсийликдан чиқариш эса, масъулият ва жавобгарликдан қочишдир.
Ислом шариатида инсон ҳаётини, молини, соғлигини ва ҳаво мусаффолигини ҳимоя қилиш давлат зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Росулуллоҳ айтдилар:
لا ضرر ولا ضرار
“(Ўзига) зарар етказиш ҳам, (ўзгага) зарар бериш ҳам йўқ”. (Ибн Можжа ривояти)
Аммо ҳукуматнинг ҳозирги сиёсатидан халқ зиён кўрмоқда, давлат эса ўз хатоси учун жавоб беришдан қочиб, айбни бошқаларга юкламоқда. Лекин бошқа жиҳатдан, Ўзбекистон мусулмонлари муаммо ечимида Аллоҳга юзланиши яхшилик белгиси, албатта. Чунки, бу – ҳукумат сиёсатининг яроқсиз ва нотўғрилигини эътироф этиш билан баробар. Бу ўринда, халқимиз ҳаётий муаммоларининг барчасида Аллоҳга ва У Зот юборган Ислом шариатига юзланса нур устига аъло нур бўлади! Зеро, Ислом ҳар бир муаммога ечим берган. Аллоҳ Ўз динини мукаммал қилган. Зотан, У Зот бундай дейди:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ
– “Бугун сизлар учун динингизни комил этдим”. (Моида:3)
Аллоҳ ҳар бир катта-ю кичик масалада шариатга мурожаат қилишни бизнинг зиммамизга вожиб қилди:
فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
– “Бирор бир нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. (Нисо:59)
Шунингдек, ҳокимга ёлғиз Аллоҳнинг қонунлари билан бошқаришни ҳам буюрди:
وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ
– “Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилгин”. (Моида:49)
Оятдаги (بِمَا) сўзи араб тилида умумийликни англатиб, Аллоҳ ҳар бир масалада Ўз ҳукми билан ҳукм чиқаришни вожиб қилганини билдиради.
Бу барча талабларнинг амалий воқеси эса, Ислом тузуми билан сиёсат юритадиган Рошид Халифалик давлати соясида мусулмонларнинг итоат ва садоқат билан ҳаёт кечиришида намоён бўлади.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: