Qadr kechasida qilinadigan amallar | Қадр кечасида қилинадиган амаллар | кадр кечаси намози кандай у
Автор: Muallimi Soniy
Загружено: 2025-03-18
Просмотров: 274142
Qadr kechasida qilinadigan amallar | Қадр кечасида қилинадиган амаллар | кадр кечаси намози кандай укилади
Қадр кечасида қуйидаги ибодатларни қилиш тавсия этилади:
1) Хуфтон намозини масжидда ўқиш (имкони йўқлар уйдагилар билан жамоат бўлиб ўқиш)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бомдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
2) Таровеҳ намозига қатнашиш
3) Нафл намозлар ўқиш, таҳажжуд намозини ўқиш
4) Қазо намозлар ўқиш (Бомдод , Пешин , Аср , Шом , Хуфтон)
5) Қуръон тиловати – Қуръон ўқиш ва маъноларини тафаккур қилиш. ( Араб тилида ўқий олмасангиз , Узбек тилидаги таржимасини ўқиб тафаккур қилиш)
6) Зикр – Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ каби тасбеҳларни айтиш. ( камида 100 мартадан айтсангиз яхши)
7) Истиғфор айтиш ва тавба қилиш. أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ Астағфируллоҳ (камида 100 марта )
8) Саловот айтиш – Арабча ёзилиши:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَىٰ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ
Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад
9) Дуо – Ўзи ва яқинлари учун дуо қилиш
10) Садақа – Эҳсон қилиш, мискинларга ёрдам бериш.
Бу кеча ибодат билан ўтказилса, минг ойдан яхшироқ савоб берилади.
11) Ибодатни ҳамма турларини қилишга уриниш лозим
12) илмий суҳбат
00:00 : Qadr kechasi haqida ( Қадр кечаси ҳақида )
00:12 : Qadr kechasida qilinadigan amallar (Қадр кечасида қилинадиган амаллар)
01:15 : Qadr kechasi namozi (Қадр кечаси намози)
04:20 : Qadr kechasi o'qiladigan duo (Қадр кечаси ўқиладиган дуо)
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: