ТОР ИҚЛИМИЙЛИК – МУСУЛМОНЛАРНИ ЗАНЖИРЛАГАН СУНЪИЙ ДЕВОР
Автор: ONGLI HAYOT SARI | ОНГЛИ ҲАЁТ САРИ
Загружено: 2026-01-15
Просмотров: 713
Ислом уммати бугунги кунда мисли кўрилмаган хорлик ва тарқоқлик ичида яшамоқда. Дунёнинг турли бурчакларида мусулмонларнинг қони тўкилмоқда, бойликлари таланмоқда. Бироқ бу зулмларга қарши икки миллиардлик уммат нега бир мушт бўлиб бирлаша олмаяпти? Бунинг бош сабабларидан бири – онгимизга мустамлакачилар томонидан сингдирилган ва уни “кишанлаб” қўйган “тор иқлимийлик” ғоясидир.
Иқлимийлик – мусулмон кишининг садоқати ва масъулиятини фақатгина мустамлакачилар чизиб берган сунъий чегаралар (иқлимлар) ичига қамаб қўйишдир. Бу шундай фикрий қафаски, унда мусулмон одам ўзини Умматнинг бир бўлаги эмас, балки фақат муайян ҳудуд фуқароси сифатида ҳис қилади.
Бу ғоя Ислом оламига тасодифан кириб қолмаган. Ислом олами Халифалик парчаланганидан кейин мустамлакачилар томонидан кичик-кичик “иқлим”ларга (давлатчаларга) бўлиб ташланди. Бу ғоя мусулмон кишининг онгига шундай таъсир қиладики, у энди ўзини Умматнинг бир бўлаги деб эмас, балки фалон иқлим (ҳудуд) фуқароси, деб ҳис қила бошлайди. Унинг фикрий доираси фақат шу сунъий чизилган чегара ичида қолиб кетгани учун буни “тор иқлимийлик” дейилади.
Унинг илдизлари XIX асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Ғарб мустамлакачилари томонидан Халифалик давлатини ичдан емириш учун олиб кирилган миллатчилик (национализм) ва ватанпарварлик (патриотизм) ғояларига бориб тақалади. Европа давлатлари мусулмонларни ягона ақида атрофида бирлаштирган Исломий бирлик хавфини йўқотиш учун, ҳар бир ҳудудда маҳаллийчилик ҳиссини уйғотишди. 1916 йилдаги Сайкс-Пико келишуви нафақат ерларнинг, балки қалбларнинг ҳам бўлинишига олиб келди. Илгари бир минтақадан иккинчисига ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтган мусулмонларнинг онгига “бу менинг ватаним, анави эса бегонанинг ватани” деган заҳарли фикр сингдирилди. Бу тарихий парчаланиш мусулмонларни ўз биродарларига нисбатан бегона қилиш ва уларни кичик-кичик “миллий манфаатлар” бандисига айлантириш учун хизмат қилди.
Ғарбнинг таниқли давлат арбоблари ва экспертлари бу бўлиниш мусулмонларни мустамлака сифатида бошқаришнинг ягона йўли эканини ҳеч қачон яширишмаган. Британия собиқ бош вазири Генри Кэмпбелл-Баннерман 1907 йилда таъкидлаганидек, Ислом оламида бирликка интилишни парчалаб ташлаш Ғарб омон қолишининг кафолатидир. Шунингдек, таниқли шарқшунос ва АҚШ президенти маслаҳатчиси бўлган Бернард Льюис мусулмонларни диний бирликдан айириб, этник ва ҳудудий чегараларга қамаш уларни сиёсий жиҳатдан зарарсизлантиришини таъкидлаган.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Маслаҳат учрашувлари” ёки “Туркий давлатлар ташкилоти” каби форматлар остидаги ҳаракатлари аслида пуч ва алдамчи ташаббуслардир. Бу форматларнинг ҳеч бири сунъий чегараларни бекор қилишни ёки ҳақиқий Исломий бирликни мақсад қилмайди. Ғарб экспертлари, хусусан, АҚШнинг стратегик тадқиқотлар марказлари (масалан, RAND Corporation ва Carnegie Endowment) бундай минтақавий ташкилотларни қўллаб-қувватлайди. Чунки улар учун бу форматлар мусулмонларнинг мафкуравий бирлашишига (Халифаликка) қарши “филтр” вазифасини ўтайди.
Ғарблик сиёсатшунослар, жумладан, Фредерик Старр каби экспертлар “Марказий Осиё ҳамкорлиги”ни мусулмонларнинг Исломий ўзлигини эмас, балки “дунёвий-миллий” ўзлигини мустаҳкамлаш қуроли сифатида кўришади. Бундай форматлар кимни рози қилади? Албатта, мусулмонларнинг ягона давлат остида бирлашишидан даҳшатга тушувчи Ғарбдаги хўжайинларни! Бунда ҳар бир давлат ўзининг тор иқлимий манфаатини биринчи ўринга қўяди, чегаралар сақланиб қолади, божхона ва виза тўсиқлари умматни бир-биридан ажратиб тураверади. Бу капиталистик тузум ичидаги “хўжакўрсин” ўйинлари бўлиб, мавжуд тарқоқликни “ҳамкорлик” ниқоби остида қонунийлаштиради.
Ғарб экспертларининг эътирофлари ва бугунги сиёсий форматлар шуни кўрсатадики, биз учун “минтақавий ҳамкорлик” деб тақдим этилган тор иқлимийлик, аслида бизни заифлаштириш учун ишлаб чиқилган сиёсий қуролдир. Бугун Фаластинда гўдаклар ўлдирилаётганда, қўшни иқлимдаги армияларнинг “бу бизнинг ишимиз эмас” деб сукут сақлаши айнан мана шу маккорликнинг заҳарли мевасидир.
Ислом ақидаси бундай тор қарашларни қатъий рад этади. Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббатда худди бир танага ўхшайдилар”. (Бухорий ривояти). Исломда “менинг иқлимим”, “сенинг чегаранг” деган тушунча йўқ. Расулуллоҳ ﷺ тор маҳаллийчилик ва миллатчиликни “сассиқ” деб атаганлар: “Уни (тарафкашликни) тарк қилинглар, чунки у сассиқ нарсадир!” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Яна бир ҳадисда шундай дейилади: “Ким асабиятга (миллатчиликка) даъват қилса, у биздан эмас. Ким тарафкашлик йўлида жанг қилса, у биздан эмас. Ким асабият устида вафот этса, у биздан эмас”. (Абу Довуд ривояти).
Мусулмон киши учун ер юзининг қаерида бўлмасин, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган инсон унинг биродаридир.
Тор иқлимийлик умматни мустамлакачиларга қул қилиб бераётган фикрий кишандир. Ҳақиқий уйғониш – онггимизга солинган кишанларни парчалаш ва алдамчи форматларни рад қилиш ҳамда Умматни ягона Халифалик соясида бирлаштиришдир...
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: