27. НАМЛ СУРАСИ
Автор: Islom Tv
Загружено: 2022-01-04
Просмотров: 20544
Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, тўқсон уч оятдан иборатдир. Унда пайғамбарлардан Мусо, Солиҳ, Лут алайҳис-саломларнинг қиссалари зикр қилинади ва, хусусан, Довуд ва Сулаймон пайғамбарлар ҳақида бир қадар батафсил тўхталиб, Сулаймон алайҳис-салом Аллоҳ таолонинг пайғамбари бўлиш билан бирга яна жамийки инсу-жин ва паррандаю-дарранда оламига подшоҳ қилингани тўғрисида ҳикоя қилинади ҳамда у зот билан Сабаъ мамлакатининг Маликаси Билқис ўртасида бўлиб ўтган воқеалар ҳам тасвирланади.
Яна бу сурада Қуръондаги панд-насиҳат, ибрат-еслатмалардан фақат кўзи очиқ кишиларгина фойдаланишлари мумкинлиги айрича таъкидлаб ўтилади.
Шунингдек, қиёмат қойим бўлиши олдидан ер юзига чиқадиган жонивор ҳақидаги хабар ҳамда мўмин ва кофирларнинг қиёмат кунидаги аҳволи хусусидаги ибратли оятлар ҳам шу сурадан жой олгандир.
Сурада Аллоҳ таолонинг энг заиф ва заҳматкаш махлуқларидан бири бўлган чумоли ҳақида ҳам зикр қилингани сабабли уни «Намл — Чумоли» сураси деб аталгандир.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: