OzodDayjest: Ҳарбий абитуриентларнинг имтиёзлари "чегара билмайди"
Автор: Ozodlik Radiosi
Загружено: 2017-08-17
Просмотров: 1261
Ўзбекистонлик блогер Мақсуд Саломов Давлат тест синовлари натижалари эълон қилинганидан сўнг ёзган блогида («Чегара билмас имтиёз») ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар бундай имтиёзи йўқлардан катта устунликка эга бўлиши, натижада тест синовларида барча саволларга жавоб бера олган абитуриент ҳам бундай имтиёзли абитуриентдан катта фарқ билан ортда қолишини очиқ адолатсизлик сифатида баҳолаган.
Ҳарбийларга қўшиб берилган бу йилги имтиёз бошқа шахслар имкониятини қандай чегаралайди?
Блогер бу саволни ўртага қўяркан, ўзи мана бундай жавоб берган:
Биринчидан, берилган имтиёз соҳа жиҳатидан чегараланган бўлиши лозим. Соҳа жиҳатидан чегараланганлиги шундан иборатки, ҳарбий хизматни ўтаганларга фақат ҳарбий ОТМларга кириш учун маълум даражада имтиёз берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарбий хизматни ўтаб, имтиёзни қўлга киритганлар армиядаги захматлари учун қанчалик ҳурматга лойиқ бўлмасин, бу уларни тиббиёт, адабиёт ёки ҳуқуқ каби ақлий меҳнат биринчи даражали ҳисобланадиган соҳаларда ҳеч қандай ақлий имконият билан етиб бўлмас даражадаги имтиёз билан таъминлаш - давлатдаги ақлий меҳнат вакилларини мажбуран бир неча поғона пастга турткилаб ташлашга сабаб бўлади. Агарда ҳарбий имтиёзга эга бўлганлар Ички ишлар академияси, ТВАКУ ёки шунга ўхшаш ўз соҳаси ОТМларигагина имтиёз асосида қабул қилинса, эътирозлар анча камаяди.

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: