Навоийда янги травматология ва ортопедия маркази филиали очилди
Автор: DTSJ Sug'urta
Загружено: 2025-11-24
Просмотров: 183
Навоий шаҳрида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази филиалининг очилиши кўплаб беморлар учун ҳақиқий қувонч бўлди.
Энди беморлар узоқ йўл босиб, бошқа шаҳарларга бормайди. Аксинча, шифони ўз ҳудудидан олиш имконига эга бўлди.
Қаҳрамон Уралов, Тоир Файзиев, Фазлиддин Одилов, Ғулом Мирзаев каби беморлар “Яна бир қадам соғлиққа яқинлашдик, давлат тиббий суғуртаси тизимини фаолияти янада ривожлансин”, — деб дуо қилишмоқда.
Навоийда соғлиққа элтувчи йўллар яқинлашмоқда. Айтишади-ку, “Соғлик – бойлик”, деб. Эндиликда навоийликлар шифога навбатда туриб эмас, енгил қадамлар билан етиша оладиган бўлди.
Батафсил Навоий МТРКнинг "Соғлом ҳаёт" кўрсатувида ҳикоя қилинди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: