Тақиқланган секс ўйинчоқлар Тошкент марказида яширин сотилмоқда
Автор: Ozodlik Radiosi
Загружено: 2013-05-16
Просмотров: 467650
Тошкентдаги "Главпочтамт"га чет элдан келиб тушаëтган секс ўйинчоқлар мусодара қилиниб йўқ қилинмоқда.
Озодликка микрофонсиз суҳбат берган ва исми айтилишини истамаган божгирга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудига чет элдан секс ўйинчоқлар¸ массаж вибраторлари олиб кириш тақиқланган.
Айни пайтда божгир Ўзбекистон ҳудудига ташқаридан секс ўйинчоқлари олиб киришга ҳожат йўқлигини айтди:
Нима қиласиз ташқаридан олиб келиб¸ Тошкентнинг ўзида сотилaяпти¸ дейди суҳбатдош.
Озодлик мухбири сўраб суриштириб мамлакатда сотуви тақиқланган секс овунчоқлар Тошкентнинг Буюк ипак йўли метросига яқин жойдаги радио-электр ускуналар магазинида пештахта остидан сотилаëтганини аниқлади.
Бу магазин номини айтмаслик шарти билан сотувчилардан баъзи маълумотларни олдик.

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: