Маъмура Таджибаева: Ҳар бир педагог синфхонадаги болалар олдида бурчли
Автор: PIIMA rasmiy sahifasi
Загружено: 2025-09-30
Просмотров: 89
Лойиҳамизнинг бу галги қаҳрамони умрининг 25 йилини ёшларимиз таълим-тарбиясига бағишлаган, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директори Таджибаева Маъмура Aшуралиевна. Тажрибали ва фидойи педагог билан таълим тизимидаги ислоҳотлар, уларнинг келгуси авлод давлат хизматчиларини тайёрлашдаги ижобий таъсири ҳақида суҳбатлашдик.
— Фаолиятим давомида оғир вазиятлар, қийинчиликлар бўлган, лекин бир лаҳза бўлсада, "Энди ўқитувчилик қилмайман", деган фикр хаёлимдан ўтмаган. Ҳар бир дарс соати мен учун берилган имкониятдек эди, — дейди қаҳрамонимиз. — Бугун эса Давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги туб ислоҳотлар таълимни янги босқичга олиб чиқди, дея оламан.
— Биз ота-оналарни жамоамизнинг аъзолари сифатида қабул қилганмиз. Қарорларимизни қабул қилишда улар билан маслаҳатлашамиз, — дейди қаҳрамонимиз.
М.Таджибаева интервью давомида бошқарувда аёллар фаоллигининг аҳамияти, қадриятли раҳбар ва она, Президент мактаблари битирувчилари келгусида давлат хизматининг қайси соҳаларини ўзгартира олиши ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: