Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
dTub
Скачать

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда: режаланмаган ташриф билан касалхона ва мактабга борди

Автор: UZBEK TV Ru

Загружено: 2023-10-24

Просмотров: 73201

Описание:

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди.

Бу ерда 11 мингга яқин аҳоли яшайди. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда яна учта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаси, тикувчилик ва ҳунармандчилик яхши ривожланган. Хусусан, йигирмага яқин савдо дўкони, сартарошхона, умумий овқатланиш шохобчаси ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Уларда маҳаллий аҳоли, хусусан, ёшлар иш билан банд.

Жорий йилда маҳалладаги икки юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна қарийб шунча фуқаро “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари орқали ўқитилди. Уларнинг 191 нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида иш бошлаган.

Маҳалла фаоллари Президентга ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ердаги кўп қаватли уйларда илгари тўртта оғир тоифадаги ширкат бўлган. Коммунал хизматларда муаммолар кўп эди. “Ойдин бошқарув сервис компанияси” ташкил этилиб, хизмат сифати яхшиланди.

Мавсум олдидан кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига зарур чоралар кўрилди. Хусусан, ўнта уйнинг томи, юздан ортиқ йўлаклар таъмирланди, иссиқлик қувурлари изоляция қилинди.

Ҳудуд кўкаламзорлаштирилган. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида олти минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилган. Кўчалар асфальтланган, ёритгичлар ўрнатилган. Икки километрлик пиёдалар йўлакчаси ташкил этилган.

Қарши шаҳри масъуллари, маҳалла “еттилиги” ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълумки, юртимизда барча ижтимоий чора-тадбирлар маҳаллаларда, халқ билан биргаликда ташкил қилинмоқда. Бу тизим босқичма-босқич ривожлантирилиб, энди янада кенг ваколат ва имкониятлар берилмоқда. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат тизимга солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилмоқда. Келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани. Шунингдек, амалдаги учта платформа – “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда мужассамлаштирилади.

Президентимиз мазкур тизимни самарали ишлатиш, бундай кенг ваколат ва маблағлардан фойдаланиб, маҳалладаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Аҳолини тадбиркорликка, хотин-қизларни касб-ҳунарларга жалб этиб, даромадини ошириш, ёшлар учун маданий тадбирлар, мусобақалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги 11-уйда яшовчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи хусусий тадбиркор. Турмуш ўртоғи Ҳурриятхон билан икки фарзандни вояга етказмоқда. Улар тадбиркорлик фаолияти, болаларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Президент маҳалланинг янги маркази – маҳалла гузари, хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечирди. Шу ерда нуронийлар билан мулоқот бўлди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда: режаланмаган ташриф билан касалхона ва мактабга борди

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео mp4

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио mp3

Похожие видео

OZODNEWS: Mirziyoyev AQSHga yuz buryaptimi? | Ukrainaga bosqin: 1388-kun

OZODNEWS: Mirziyoyev AQSHga yuz buryaptimi? | Ukrainaga bosqin: 1388-kun

😧 Кўз очиб кўргани - хотинини қадрламай, бегона аёл бағрига қўнган эр қиссаси | Umr so‘qmoqlari

😧 Кўз очиб кўргани - хотинини қадрламай, бегона аёл бағрига қўнган эр қиссаси | Umr so‘qmoqlari

Меры по поддержке отдельных отраслей экономики

Меры по поддержке отдельных отраслей экономики

Final Jaxon Chempionati 🇺🇿Javokhir Ummataliev 🆚 🇷🇺 Bizhamov Dzhambulat

Final Jaxon Chempionati 🇺🇿Javokhir Ummataliev 🆚 🇷🇺 Bizhamov Dzhambulat

😱 Қайнотам қабри совимай, қайинопалар мерос учун эримни талашиб кетди | Kunlarning birida

😱 Қайнотам қабри совимай, қайинопалар мерос учун эримни талашиб кетди | Kunlarning birida

Мирзиёев в Ашхабаде: участие в форуме мира, доверия и нейтралитета

Мирзиёев в Ашхабаде: участие в форуме мира, доверия и нейтралитета

Giyohvandlikka qarshi kurash I MINBAR (04.12.2025)

Giyohvandlikka qarshi kurash I MINBAR (04.12.2025)

😢 Янги онам икки кунлаб овқат бермай, уриб-сўкиб қўяди, дадамга айтолмайман | Umr so‘qmoqlari

😢 Янги онам икки кунлаб овқат бермай, уриб-сўкиб қўяди, дадамга айтолмайман | Umr so‘qmoqlari

😳 Ўғлимга ёққан қизни келин қилмайман... фаррош билан қуда бўлмайман! | Kunlarning birida

😳 Ўғлимга ёққан қизни келин қилмайман... фаррош билан қуда бўлмайман! | Kunlarning birida

Шавкат Мирзиёев незапланированно посетил центральную поликлинику в Кашкадарье

Шавкат Мирзиёев незапланированно посетил центральную поликлинику в Кашкадарье

Қўшма баёнот ва янги сиёсий ҳамкорлик: Ўзбекистон Лотин Америкаси билан яқинлашмоқда

Қўшма баёнот ва янги сиёсий ҳамкорлик: Ўзбекистон Лотин Америкаси билан яқинлашмоқда

Ideologia Rosji jako trwałe źródło zagrożenia || Radosław Sikorski - didaskalia#163

Ideologia Rosji jako trwałe źródło zagrożenia || Radosław Sikorski - didaskalia#163

Ekologik inqirozning oldini olish choralari I MINBAR (27.11.2025)

Ekologik inqirozning oldini olish choralari I MINBAR (27.11.2025)

🔴 Сидеть и МОЛЧАТЬ! РФ выдавили из мирного процесса по Украине

🔴 Сидеть и МОЛЧАТЬ! РФ выдавили из мирного процесса по Украине

Тинчлик ва ишонч халқаро йили: Ўзбекистон Ашхобод форумида Туркманистонни қўллаб-қувватлади

Тинчлик ва ишонч халқаро йили: Ўзбекистон Ашхобод форумида Туркманистонни қўллаб-қувватлади

Mahsulot yetishtirishda Аgrokimyoviy tahlillardan foydalanishning ahamiyati.

Mahsulot yetishtirishda Аgrokimyoviy tahlillardan foydalanishning ahamiyati.

😢 Армонга айланган Умид | Hikmat

😢 Армонга айланган Умид | Hikmat

53 трлн сўм ва минглаб иш ўрни: Мирзиёевнинг қурилиш саноатига янги таянчи

53 трлн сўм ва минглаб иш ўрни: Мирзиёевнинг қурилиш саноатига янги таянчи

🔥В Москве НАЧАЛАСЬ ЖАРА! МАССОВЫЙ НАЛЕТ дронов: россияне ВОЮТ! Такой ПАНИКИ еще НЕ БЫЛО @ВОТЧТО

🔥В Москве НАЧАЛАСЬ ЖАРА! МАССОВЫЙ НАЛЕТ дронов: россияне ВОЮТ! Такой ПАНИКИ еще НЕ БЫЛО @ВОТЧТО

😔 Дадам ёқтирган йигитимни маҳалладaн ҳайдади, мен эса бахтли бўлиш имконидан воз кечдим | Hikmat

😔 Дадам ёқтирган йигитимни маҳалладaн ҳайдади, мен эса бахтли бўлиш имконидан воз кечдим | Hikmat

© 2025 dtub. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]