Ғиждувонда фермерлар учун “Ҳар бир кун бу имконият, ҳар бир кун — бу келажак учун пойдевор” семинари
Автор: O'zbekiston fermerlari kengashi
Загружено: 2025-12-03
Просмотров: 575
Ўзбекистон ва Бухоро вилоят фермерлари кенгаши томонидан боғ ва токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланишга қаратилган семинарлардан бири бугун Ғиждувон тумани “Калон Мажид” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.
Унда боғ қатор ораларини тўғри бошқариш, уларда тўқсонбости екинларини жойлаштириш ва агротехник тадбирларни самарали йўлга қўйиш мавзулари атрофлича муҳокамада Бухоро ва Навоий вилоятидан ташриф буюрган соҳа мутахассислари, фермерлар ва экспортёрлар иштирок этди.
Тадбир доирасида Президентимизнинг ПҚ-465-сонли “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда муҳим дастуриламал эканини таъкидланди.
Қарор асосида қатор оралардан фойдаланиш, дала четлари, ирригация ва мелиорация объектлари ҳимоя қатламларида экинларни кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг 🌱"Боғ-ток қатор орасига тўқсонбости экинларини экиб, қўшимча даромадга эга бўлинг ҳамда кузги экилган ғалла майдонларини ўз вақтида парваришлаб юқори ҳосилдорликка эришиш" бўйича МУРОЖААТИ (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-fe...) эшиттирилди.
Тўқсонбости екинларини экилиши нафақат фермерлар учун қўшимча даромад, балки мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Қисқа муддатли экинлар орқали йил давомида бозорда маҳсулот барқарорлиги таъминланади, ички талаб қондирилади ва экспорт учун янги ресурслар яратилади.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: