Наманган, Гулбоғ қишлоғи марказидаги барбод йўллар.
Автор: JavohirKGU
Загружено: 2022-05-03
Просмотров: 207
Наманган, Гулбоғ қишлоғи марказидаги барбод йўллар.
Шу ерликларни айтишича бу йўлни Мингбулоқ ва Поп махсус йўл ташкилотлари бир- бирига сан-сала қилиб, 15 йиллардан буён реконструкси қилмаган. Поп тумани бу йўлни "Мингбулоққа қарайди, биз масьул эмасмиз", деса, Мингбулоқ масьуллари, "Бу йўл Попга қарайди, биз жавобгар эмасмиз" деб, бир- бирига тўнкашади. Аросатда Халқ жабр кўради. Ўзбек хам одамми? "Обод махалла йилида енг биринчи Обод қилиниши керак бўлган махалла шу аслида. Президент келса шу ерга олиб бориш керак. Бўлмаса безбет ташкилот масьуллари пинагини хам бузмайди.
Узавтойўлга "Позор" деган медал беринглар
Ўзбекистон Республикасининг халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари
РЎЙХАТИ да бу 4К468 йўли хам бор.
T.Me/Popliklar_Chustliklar_kanali
АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНННИНГ
16-моддасида, Йўл ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари келтирилнан:
Ноқулай об-ҳаво-иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёнғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.👇
➖Йўл ташкилотлари автомобиль йўлларининг соз ҳолатда бўлишини, улардан транспорт воситалари муттасил ва хавфсиз ўтишини таъминлаши шарт деб белгиланган бўлса, янан қанақасига ахоли савоб учун йўлни семент қилиб қўйиши керак? Бундан ташқари агар йўл носозлиги туфайли автомобил зарар кўрса автоулов эгаси қонунда белгиланган тартибда безбет махсус ташкилотдан зарарни ундириб олишга хақли экани кўрсатилган. Кейинроқ бу хақида хам мавзу қиламан.
❗️Йўл жамғармаси бюджетига қайердан қанча миқдорда тушумлар бўлиши хақидаги маьлумотлар хам кейинроқ каналга қўйилади. Унутиб қўйган махсус масьулларга эслатиб қўйиш ва талаб қилиш керак!
❗️Узавтойўл ва Йўл жамғармасига уяладиган бет тилайман!
#Позор #Узавтойўл
T.me/Popliklar_Chustliklar_kanali
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: