Гулноранинг Каримовга сўнгги илтижоси
Автор: BBC News Uzbek
Загружено: 16 сент. 2016 г.
Просмотров: 7 703 907 просмотров
Афтидан, мобил телефони воситасида суратга олинган видеотасвирларда Гулнора Каримова ва унинг фарзандлари - Ислом ва Имоннинг, афтидан Президент Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.
Қишда олинган тасвирларда фуқаро ва ҳарбий кийимдаги шахслар Гулнора Каримова ҳамда фарзандларини тўхтатиб қолишга уринаётганини кўриш мумкин.
Уларнинг орасида қуроллилар ҳам бор ва видеода "қуролни оп қўй" деган овоз эшитилади.
Видеода Гулнора Каримованинг "Ота, ота!" деб қичқирганлари ва "Мен барибир ўтаман" деган хитоблари эшитилади.
Видеонинг қачон олингани маълум эмас, аммо унда Каримова хоним ва атрофидагиларнинг гулдаста кўтариб бораётгани акс этган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: