Қуёш ультрабинафша нурланиши қандай содир бўлади? (+видео)
Автор: UzA
Загружено: 2023-05-03
Просмотров: 2252
Бугун, 3-май куни қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилаётганлигининг прогноз қилиниши ижтимоий тармоқларда ваҳимали муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ, аслида ҳам бу қуёшнинг хавфли даражада нур сочиши ҳисобланади. Бу ҳодиса ер юзи ва аҳоли саломатлигига қандай салбий таъсир кўрсатади?
Маълумотларага кўра, ультрабинафша нурлар қуёш нурлари спекторининг атиги 5 фоизини ташкил этади ва бу нурлар иммун тизими меъёрида ишлашини таъминлайди, касалликларга сабаб бўлувчи бактерияларга қарши курашади, тананинг эндокрин тизимини яхшилайди. Бироқ, бу кўрсаткич ортиб кетса, инсон ҳаётига хавф солиши мумкин.
Хўш, ултрабинафша нурлари қандай омилларга кўра юзага келади ва ер юзи, унда яшовчи аҳолига қандай салбий таъсир кўрсатади?
Ушбу савол билан ЎФА Астрономия институти катта илмий ходими, физика-математика фанлари номзоди — Чори Шерданов маълумот берди.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов ЎзA
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: