Sharof Boshbekov "Hayot davom etadi" teleloyihasida
Автор: Xurshid Davron Kutubxonasi
Загружено: 2022-01-27
Просмотров: 2792
Кеча - 2022 йилнинг 26 январь куни таниқли драматург, машҳур «Темир хотин» ва кўплаб тенгсиз асарлар муаллифи, тўғрисўз ва олижаноб инсон Шароф Бошбеков оламдан ўтди. "Хуршид Даврон кутубхонаси" веб-саҳифаси ва ютубканали аъзолари, кўп сонли адабиёт ва театр мухлислари номидан адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин.
Адиб хотирасига бағишланган саҳифамизда бундан бир неча йиллар аввал намойиш этилган "Ҳаёт давом этади" телелойиҳасида журналист Дилшода Матчонованинг Шароф Бошбеков билан қилган суҳбатини тақдим этамиз.
"Хуршид Даврон кутубхонаси" веб-саҳифасида Шароф Бошбеков саҳифалари: https://kh-davron.uz/tag/sharof-boshb...
Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. У aдабиётнинг қутлуғ даргоҳига 80-йилларнинг бошларида қадам қўйган. Дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган.Унинг «Г» варианти» (1981), «Ғурур» (1982) «Жумбоқ» (1986) каби ҳикоялари юзага келган. Шундан сўнг унинг ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди.У «Тушов узган тулпорлар» (1983) ҳамда «Эшик қоққан ким?» (1987) каби комедия, «Темир хотин» (1989), «Қасосли дунё» қисқа метражли фильм сценарийсини ёзди. Шунингдек, «Эски шаҳар гаврошлари» (1998) каби жиддий комедия яратди. Сўнгги вақтда унинг «Тақдир эшиги» драмаси майдонга келди. Айниқса, «Темир хотин» пьесаси адибга катта шуҳрат келтирди.Унда фан-техника ривожи даврида инсон онги, дунёқараши, руҳиятида содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар ҳажвий йўсинда умумлаштириб берилган. Адибнинг шу асари асосида кинофильм ҳам яратилди (1990). Шунингдек, у «Шариф ва Маъруф», «Юзсиз» (1993), «Тилла бола» (1994) каби фильмларнинг сценарийларини ёзишда ҳам иштирок этди. У «Масхарабоз» (1996), «Фарҳод ва Ширин» фильмларининг сценарийсини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилди. «Чархпалак» номли 60 лавҳали видеофильмни ҳам яратди. Шунингдек, «Тентак фаришталар» (1995), «Зўрдан зўр чиқса» (1996) каби саҳна асарларини ёзди. Унинг «Темир хотин» асари 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг М. Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ деб топилди. 1990 йилда эса унга Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. У «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январида 71 ёшида вафот этди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: