🌿“Ҳар бир кун-бу имконият, ҳар бир кун-бу келажак учун пойдевор” Аъзам Азамат Агро фермер хўжалигида
Автор: O'zbekiston fermerlari kengashi
Загружено: 2025-11-23
Просмотров: 17
Ўзбекистон ва Самарқанд вилоят фермерлари кенгаши томонидан боғ ва токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланишга қаратилган семинарлардан бири Самарқанд тумани “Аъзам Азамат Агро” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.
Унда боғ қатор ораларини тўғри бошқариш, уларда тўқсонбости екинларини жойлаштириш ва агротехник тадбирларни самарали йўлга қўйиш мавзулари атрофлича муҳокамада Самарқанд ва Жиззах вилоятидан ташриф буюрган соҳа мутахассислари, фермерлар ва экспортёрлар иштирок этди.
Тадбир доирасида Президентимизнинг ПҚ-465-сонли “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда муҳим дастуриламал эканини таъкидланди.
Қарор асосида қатор оралардан фойдаланиш, дала четлари, ирригация ва мелиорация объектлари ҳимоя қатламларида экинларни кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг
🌱"Боғ-ток қатор орасига тўқсонбости экинларини экиб, қўшимча даромадга эга бўлинг ҳамда кузги экилган ғалла майдонларини ўз вақтида парваришлаб юқори ҳосилдорликка эришиш" бўйича МУРОЖААТИ (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-fe...) эшиттирилди.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: