Сигирларда ўлган терини даволаш
Автор: Bizplan.uz
Загружено: 2015-02-03
Просмотров: 36877
Ўлган тери – бу тери шикастланиши бўлиб, у қон етарлича айланмаслиги ва узоқ вақт бирон қаттиқ предмет босими остида бўлиши туфайли суяк устидаги тери лат ейиши оқибатидир. Ўлган тери 6 босқичга эга – ярасиз босқичдан бошлаб, инфекция суякка кириб боришигача.
Мазкур видеода анча жиддий босқичдаги ўлган терини даволаш кўрсатилган. Яра теридан ўтиб, мушак қатламигача чуқур кирган.
Сайёр ветеринарлар хизмати – ВВС+ гуруҳи бир неча ой давомида ишлаган фермада ветеринария назорати олиб борилмаган, сигирлар жуда озиб кетган, ҳаммасида туёқ касалликлари яққол кўзга ташланади. Қаровсизлик оқибатида сигирларда ўлик тери пайдо бўлган.
ВВС+ мутахассисларидан бирининг айтишича, видеода кўрсатилган сигир туб маънода “туёқларини чўзишга тайёр бўлган”. Аммо ВВС+ гурухи мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу ва ўлган тери пайдо бўлган бошқа кўплаб сигирларни қутқариб, нормал ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлинди.
ВВС+ гуруҳи мазкур фермада амалга оширган ишлар тўғрисида “ВВС+ кундалиги. Куз келди, дегани нимани англатади?..” мақоласида батафсилроқ ўқишингиз мумкин. http://bizplan.uz/industries/milk/34466/
Сизнинг фермангизда ҳам шундай муаммолар борми? Сайёр ветеринарлар гуруҳи (ВВС+) ушбу муаммоларни ҳал қилишда сизга ёрдам беради!
Bizplan-СУТ - http://bizplan.uz/industries/milk/
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: