Қандай аёллар билан эркак интим алоқада қониқмайди!Ҳа, бу савол ётоқдаги бахтингизни белгилайди 1
Автор: Shunga_uz
Загружено: 21 апр. 2025 г.
Просмотров: 835 просмотров
Қандай аёллар билан эркак интим алоқада қониқмайди?!
Ҳа, бу савол ётоқдаги бахтингизни белгилайди.
❤️ 1. ЎТА ТОРТИНЧОҚ АЁЛ
Интимда ҳаддан зиёд уялиш, ўз танасини қабул қилмаслик, ҳаракатдан қочиш — бу аёл учун ҳам, эркак учун ҳам жиддий тўсиқ.
Эркак бундай аёл билан ўзини “бегона” ҳис қилади.
Албатта, турмушнинг бошида тушуниш, муҳитга мослашиш бор. Лекин 5–6 йил ўтиб ҳам аёл ётоқда очила олмаса — эркакда қизиқиш, иштиёқ сўнади.
❤️ 2. “ТАХТА” (БРЕВНО) АЁЛ
Интимда фаол бўлмайдиган, ҳаракатсиз, содда қилиб айтганда — “ётиб берувчи” аёл.
Эркак бундай пайтда ўзини ўзи қониқтираётгандек ҳис қилади. Қониқиш ўрнига чарчоқ ва руҳий ҳеч нарсасизлик қолади.
❤️ 3. АКТРИСА АЁЛ
Орг*зм нима эканини ўқиб олган, лекин уни ҳис қилмасдан, ўзини ўйнаб кўрсатадиган аёл.
Эрингиз сизга ишонмай қўяди. Бу роль ўйнаш на сизга, на эрингизга фойда беради.
❤️ 4. ҚАСДМА-ҚАСДЧИ АЁЛ
“Сен менга – мен сенга” тамойили ётоқда умуман ишламайди.
Интим — савдо эмас. Бу икки қалб ва тананинг севгида бирлашиши. Агар ҳар ҳаракатингизни ҳисоблаб ётсангиз — ҳеч қандай руҳий ёки жисмоний яқинлик бўлмайди.
❤️ 5. “ФАЙЛАСУФ” АЁЛ
Энг ҳиссий пайтда фақат мулоҳаза қилишга, фикр айтмоққа ўтиб кетадиган аёл.
Эркак кучли энергия кутади, аммо аёлдан “суҳбат” олади — бу лаҳзани ўлдиради.
❤️ 6. СОҚОВ АЁЛ
Интимда сўз айтмайдиган, овоз чиқармайдиган, нима ёқяпти, нима ёқмаяпти — билдирмайдиган аёл.
Аслида, эркак учун аёлнинг нафаси, овози, ҳаяжони — бу ҳам лаззат манбаи.
❤️ 7. ПАСТ САМООЦЕНКАЛИ АЁЛ
“Менга қарама”, “мен ёмонман”, “мен ёмон кўринаман” деган фикрлар билан тўлиб ётган аёл.
Ўзини ёмон кўради, ҳеч қачон бўшаша олмайди, ва бу эркакни ҳам тортиб қўяди.
Интим — ўзига ишонч билан берилган ҳолда бўлиши керак.
Интим ҳаёт — бу санъат.
Агар сиз бу санъатни ўзлаштирсангиз, эрингизга ҳам лаззат, ҳам муҳаббат улашган бўласиз.
Ўрганиш керакми? Албатта! 21 апрелдаги бепул марафонда сиз айнан шу нарсаларни билиб оласиз.

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: