Популярное

Музыка Кино и Анимация Автомобили Животные Спорт Путешествия Игры Юмор

Интересные видео

2025 Сериалы Трейлеры Новости Как сделать Видеоуроки Diy своими руками

Топ запросов

смотреть а4 schoolboy runaway турецкий сериал смотреть мультфильмы эдисон
dTub
Скачать

Aql haqida. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Автор: Islamic World

Загружено: 2020-07-13

Просмотров: 10214

Описание:

Қуръоннинг фасоҳатини англашнинг имкони йўқ. Фиқҳдан баҳраланмаган одам Қуръон ва Суннатнинг мақсадини тушунмаслиги аниқ. Тасаввуфнинг таъмини тотмаган одам кўпгина оят-ҳадисларнинг мазасини туймайди. Ушбу таомил бузилганда нималар содир бўлгани ва бўлаётганини бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз. Шу боис, Ислом уламолари ёш авлодга илмларни тартиб билан ўргатишга алоҳида эътибор берганлар. Ҳатто бир муаллифнинг асарларини ўрганишда ҳам маълум тартибларни тавсия қилишган. Биз ҳам ушбу анъанага кўра, ҳозирда юртимизда китоблари энг кўп чоп қилинган мусаннифимиз, буюк олимимиз, устозлар устози шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартибини тақдим қилмоқчимиз.

Юртимизда қадимдан буюк алломалар етишиб чиққан. Улар ўзларининг илмий асарлари орқали дунё тамаддунига, жаҳон маданиятига, хусусан, исломий илмлар ривожига бемисл ҳисса қўшганлар. Ана шундай буюк дарғаларнинг сўнгги вакили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ бўлдилар. Очиғини айтишимиз керак, охирги асрларда олимлар, фузалолар кўп ўтган бўлса-да, улар катта илмий асарлар қолдиришга кўп эътибор бермаганлар. Эҳтимол, бу ҳол улар яшаган давр ва шароит тақозоси бўлгандир. Нима бўлганда ҳам, бу нарса тарихий воқеликдир. Яна бир ҳақиқат шуки, ўшандай илмий ҳаракатлар олиб борган баъзи уламоларнинг асарлари кенг оммага тарқамай қолиб ҳам кетган. Хусусан, худосизлик тузуми ҳукм сурган пайтларда халқимиз ўз динини ўрганишдан буткул маҳрум бўлиб қолди, диний адабиётлар батамом тугатилди. Ушбу катта бўшлиқни тўлдириш эса устоз раҳматуллоҳи алайҳга муяссар бўлди. У киши исломий илмларнинг деярли барча йўналишларида қалам тебратиб, халқимизнинг диний савиясини оширишга, маънавий хазинасини бойитишга улкан ҳисса қўшдилар. Бугун бу ҳақиқатни илму фаросатли, қалб кўзи очиқ, инсофи бор ҳар бир инсон яхши билади, тасдиқлайди.

Шайх ҳазратларининг асарларига халқимизнинг муҳаббати ва иштиёқи ниҳоятда баланд. Бугун бу асарлар кирмаган ўзбек хонадони жуда кам бўлса керак. Мухлис кишилар у зотнинг деярли барча китобларини жамлаган. Аммо бу китоблар турли мавзуларда, турли ҳажмларда бўлгани боис, кўпчилик ўқувчилар ўзлари ёки фарзандлари бу асарларни қайси биридан бошлаб, қай тартибда ўқиш мақсадга мувофиқ бўлишини сўраб, мурожаатлар қилишмоқда. Бу ниҳоятда тўғри фикр. Зеро, Ҳазрат динни тартибли равишда ўрганиш лозимлигини доимо таъкидлар эдилар, барча тушунмовчиликлар ушбу таомилга амал қилмасликдан келиб чиқаётганини уқтирар эдилар. Хуллас, мазкур мурожаатлар, хусусан, фарзандларига шу асарларни ўқитиб, авлодларини илм-маърифатли қилиб тарбиялаш илинжида савол йўллаган ака-ука, опа-сингилларимизнинг ҳаракатлари туртки бўлиб, шу мазмундаги саволларга жавоб тариқасида қуйидаги жадвални омма эътиборига ҳавола қилишни маъқул топдик. Ўйлаймизки, бу камтарона уринишимиз фойдадан холи бўлмайди.

Ҳар бир ишда тартиб зарур. Тартибли ишнинг самараси мўл бўлади, ўзи бардавом бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларнинг энг афзали – оз бўлса ҳам, давомий бўлганидир», деганлар.

Рўйхатда китоблар мазмуни ва долзарблигига кўра босқичларга ажратилди. Ҳар бир босқичда тахминий тартиб бор бўлса-да, уларни ҳар бир ўқувчи ўз қизиқиши ва имкониятидан келиб чиқиб, ўзи учун тартиблаб олиши мумкин. Айниқса, бунда китобхоннинг ёши ҳам эътиборлидир. Ўқувчи толиқмаслиги учун мураккаброқ китоблар ўртасида тушуниш осонроқ бўлган кичикроқ асарлар тавсия қилинди. Бу китобларнинг ҳар бири мустақил асар бўлса-да, уларни тартибли равишда ўрганиш ўқув самарасини ошириб, инсонга илм талаб қилишда ғайрат-шижоат беради.

Айни пайтда, ҳар бир одамга айни дамда кундалик ҳаётида долзарб бўлиб турган мавзуни олдин ўрганиб олиши фарз эканини ҳам эслатиб ўтиш даркор. Мисол учун, оила қурмоқчи бўлганлар «Бахтиёр оила» китобини, савдогарлар «Бозор» китобини аввал ўқиб, ўрганишлари лозим.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бу жадвалда шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг барча асарларини ўқишга ва ўқитишга бел боғлаган кишилар назарда тутилган. Аммо ушбу тартиб ҳазратнинг асарлари билан танишаётган барча ўқувчилар учун ҳам манфаатли бўлади, деган умиддамиз.

Aql haqida. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

Поделиться в:

Доступные форматы для скачивания:

Скачать видео mp4

  • Информация по загрузке:

Скачать аудио mp3

Похожие видео

Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банда аҳволини енгиллаштиради | эрталабки дуолар

Ёсин сураси қийин дамда ўқилса, Аллоҳ таоло банда аҳволини енгиллаштиради | эрталабки дуолар

Ақл нима? Қалбнинг ақли ва бошнинг ақли орасидаги фарқлар ҳақида

Ақл нима? Қалбнинг ақли ва бошнинг ақли орасидаги фарқлар ҳақида

СУРАИ ВОҚИА ҲАР РӮЗ ТИНГЛАНГ! СУРАИ ВОҚИА سورة الواقعة Эрталабки дуолар

СУРАИ ВОҚИА ҲАР РӮЗ ТИНГЛАНГ! СУРАИ ВОҚИА سورة الواقعة Эрталабки дуолар

Қабр бошида қуръон тиловат қилиш. Шайх Муҳаммад Содиқ @islomuz

Қабр бошида қуръон тиловат қилиш. Шайх Муҳаммад Содиқ @islomuz

Aql va nafs | Ustoz Kozimjon Ibrohim

Aql va nafs | Ustoz Kozimjon Ibrohim

Жинсий алоқа Вақтида асло бу ишни қилманг|Шайх Мухаммад содиқ мухаммад юсуф•савол-жавоб

Жинсий алоқа Вақтида асло бу ишни қилманг|Шайх Мухаммад содиқ мухаммад юсуф•савол-жавоб

56. Tavba (Ruhiy tarbiya)

56. Tavba (Ruhiy tarbiya)

#JONLI_EFIRDAN 24.12.2025 SUHBAT ABROR MUXTOR ALIY DOMLA

#JONLI_EFIRDAN 24.12.2025 SUHBAT ABROR MUXTOR ALIY DOMLA

Инсоннома - Инсон ва нафс (1-қисм)

Инсоннома - Инсон ва нафс (1-қисм)

Мушкул вазиятда Ясин сурасини тингланг!Чигалликлар ечилади| qalb gavhari🤲💸

Мушкул вазиятда Ясин сурасини тингланг!Чигалликлар ечилади| qalb gavhari🤲💸

Омадсизлик ва иши юришмаслик (1-қисм) — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Омадсизлик ва иши юришмаслик (1-қисм) — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

АҚЛ НИМА ЎЗИ? - АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

АҚЛ НИМА ЎЗИ? - АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

18. Биби Марям (1-қисм) | Bibi Maryam (1-qism)

18. Биби Марям (1-қисм) | Bibi Maryam (1-qism)

Биз улуғ мақсад билан яшашимиз керак!

Биз улуғ мақсад билан яшашимиз керак!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning Dono So'zlari va Aqtiboslari - Yaqinlaringizga Bo'lishing

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufning Dono So'zlari va Aqtiboslari - Yaqinlaringizga Bo'lishing

Shaytonga aldangan odam (Hech kimdan yordam kutmang!) |  @AbdukarimMirzayev2002

Shaytonga aldangan odam (Hech kimdan yordam kutmang!) | @AbdukarimMirzayev2002

ПАЙШАНБА куни Пайғамбар Муҳаммад ﷺ дуоси, инша Аллох, омонлик, бойлик ва муваффақият келтиради

ПАЙШАНБА куни Пайғамбар Муҳаммад ﷺ дуоси, инша Аллох, омонлик, бойлик ва муваффақият келтиради

Абдулазиз Домла

Абдулазиз Домла "РИЗҚ ВА АҚЛ" | Abdulaziz Domla "RIZQ VA AQL"

Нега ишимиз юришмаяпти? - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Нега ишимиз юришмаяпти? - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Қазои қадарга ҳақида|Шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol- javob

Қазои қадарга ҳақида|Шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol- javob

© 2025 dtub. Все права защищены.



  • Контакты
  • О нас
  • Политика конфиденциальности



Контакты для правообладателей: [email protected]