ЎЗБEККА АЙЛАНГАН ЛАРИСА ОПА
Автор: Mushtum Jurnali
Загружено: 2025-11-04
Просмотров: 28445
Унинг болалиги бўлмаган. У 3-синфда ўқиётганида ҳамма қатори эмаслигини, жисмоний чекланганини ҳис қилган. Тўғрироғи, унинг юзига солганлар ҳис қилдиришган. У ўқишни истар эди, билими, дунёқараши кенг бўлишини ҳоҳларди. Унинг орзуси археолог бўлиш эди.
Тақдирнинг синови унинг иродасини синдира олмади: гарчи, орзусидаги касбни эгаллай олмаган бўлса ҳам, косибчилик касбини қунт билан ўрганди.
Икки қизни тарбиялаб, вояга етказди, бирисини узатди. Ширин-ширин невараларнинг бувижониси. Ҳозирда иккинчи қизининг тўй тараддудида.
Лариса Дусманбетова Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшайди. Косибчилик касби билан бирга Пискентдаги 79-махсус мактабда ўқитувчилик қилади.
Асил миллати татар бўлган Лариса опа ўзбеклар орасида қадр топди. Шу ватанни ватан дея қабул қилди. Ўзбек аёлига айланди. Кичик хизмати ила жамиятга нафи тегмоқда.
У жасорати учун давлатимиз томонидан 2020 йили Жасорат медали билан тақдирланган.
Опанинг ҳаёти кўпчилик учун ҳам ибрат, ҳам ҳикмат...
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Муштум»нинг махсус мухбири
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: