Адолат Исмоилова қўшиқлари Бекободлик онахонларни мафтун этди!
Автор: Uch ildiz Тўлқин Эшбек
Загружено: 2024-03-18
Просмотров: 523
Эзгулик – ҳаётимиз мазмунига айланмоғи лозим!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2024 йил йил 7 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда маънавий тарбия ишларини энди мутлақо янгича усулда олиб бориш, “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғоя асосида бу жараённи аввало оиладан, маҳалладан бошлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шу мақсадда республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов, тарғиботчи Маҳфуза Йўлдошева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек, таниқли актёр Меҳмонали Салимов, хушовоз хонанда Адолат Исмоиловалардан иборат ижодий гуруҳнинг ҳар бир чиқиши кўплаб онажонлар, опа-сингилларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Улуғ жадид бобомиз, оташин шоир Чўлпон таъбири билан айтганда, халқ ичига қучоқ очиб бориш фақат эзгу мақсадларга хизмат қилади. Бугун юртимиз аёлларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш ҳам фарз, ҳам қарздир. Оилада фарзанд тарбиясида оналарнинг ўрнини таърифлашга ҳожат йўқ!
Рамазон ойи ва Наврўз байрами шарофати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, халқимиз ва ёшларимиз онгу шуурида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини янада камол топтириш энг эзгу мақсадимиздир.
2024 йил 18 март

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: