ИИБ ТЕЗКОР ТАСВИРЛАРИ!
Автор: NAMANGANLIKLAR UZ
Загружено: 2023-05-12
Просмотров: 30725
Наманган вилояти ИИБ Жиноят-қидирув хизмати томонидан 1 килограмда ортиқ гиёҳвандлик моддасини ноқонуний тарзда сотаётган шахс қўлга олинди
Уюшган жиноятчилкка қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан олинган маълумотга асосан 2023 йил 10 май куни тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 1994 йилда туғилган, шахс “шартли харидор” билан гиёхвандлик воситасини 12.500 АҚШ долларига баҳолаб, Наманган шахар, Ахсикент маҳалласи ҳудудида Ласетти автомашинасида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Наманган вилояти ИИБ Эксперт криминалистика марказининг хулосасига кўра гумонланувчидан олинган гиёхвандлик воситаси ГАШИШ эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1015.31 (бир минг ўн беш бутун юздан ўттиз бир) грамм эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодесининг 273 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзҳатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: