Ўзбекистонда Хитой ракетаси синовдан ўтказилди
Автор: Sofuz
Загружено: 8 нояб. 2019 г.
Просмотров: 100 487 просмотров
Навоий вилоятидаги “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши зенит-ракета мажмуалари муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, синов “Мусаффо осмон” тактик-ўқув машғулоти давомида ўтказилган ва Ўзбекистон ҳаво сарҳадлари ишончли қўлларда эканини яққол исботланган.
Таъкидланишича, жанговар шай ҳолатга келтирилган зенит-ракета мажмуалари ишга туширилган. Дастлаб, ҳарбий авиация орқали яқин масофадаги нишон ҳавога қўйиб юборилган. Ҳаводаги жисм ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда ракета жанговар ҳолатда отилган. Нишон қисқа вақт ичида бехато уриб туширилган.
https://sof.uz/yjb

Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: