Томорқасидан унумли фойдаланаётган гулчи мураббий
Автор: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
Загружено: 2022-04-05
Просмотров: 58
Ўзбекистон тумани Шодлик маҳалласида яшовчи Зарофатхон Отажонованинг асли касби ўқитувчи. 31-мактабда фаолият олиб борувчи педагог-мураббий 8 йилдан буён ўз хонадонида гулчилик билан ҳам шуғулланиб келади.
Ишдан бўш вақтидаги бироз қунт ва меҳнати, тасарруфидаги томорқасидан оқилона фойдалана билгани учун ҳам бугун унинг рўзғори тўкин, оиласи фаровон.
Бугунга келиб оила аъзолари билан ўз иссиқхонасида 30 хилдан зиёд гул етиштиришмоқда.
Ҳар мавсумда оила бюджетига келаётган муносиб қўшимча даромад ҳам шу саъй-ҳаракат ортидан.
“Хонадонимизда Голландия лолалари ва ҳинд сирени каби ноёб гул-буталарни ҳам кўпайтириш ҳаракатидамиз. Гулни етиштириш худди чақалоқни парвариш қилиш, унга меҳр бериш билан баробар. Гулга меҳр қўясиз, улар ривожланиб, яхши ўсади”, дейди Зарофатхон Отажонова.
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: