ОДДИЙЛИКДАН БАХТ ТОПГАН ЙИГИТ
Автор: Mushtum Jurnali
Загружено: 2025-12-23
Просмотров: 177
Ҳамиджон Ҳайитов Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидан. У 15 йил илгари томдан йиқилиб, оёқлари лат еган. Бироз вақт ўтиб, иккила оёғи ҳам ишламай қолган.
Кўплаб синовларни бошидан ўтказган қаҳрамонимиз умидсизликка тушмади. Олға интилиб, ўзининг кичик "Пайнет" дўкончасини очди.
– Баъзи боқимандалик кайфиятига тушиб қолган инсонларни кўрсам аччиғим чиқади. Ҳамма жойи соғ бўлса, берилган имкониятлардан фойдаланиб олса, оиласига ҳам яхши бўлади, – дейди Ҳамиджон ака.
Дўкондан келадиган даромад ҳам бир оилани тебратиш учун етарли экан. Аканинг дўстлари орасида ҳам ҳурмати бор.
– Ош ва турли маросимларда бирга ўтириб, ёшликни эслаб, кулишиб турамиз, – дейди у.
Ҳамиджон аканинг энг катта орзуси – болаларини ўқитиб, катта одам қилиш экан. Илоҳим эзгу нийятлари амалга ошсин.
Озодбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Муштум»нинг махсус мухбири
Доступные форматы для скачивания:
Скачать видео mp4
-
Информация по загрузке: